Ҳусанов порлади, «Манчестер Сити» ярим финалда «Нюкасл»ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги ярим финал босқичининг илк баҳси ҳақиқий интрига билан ўтди. Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" сафарда "Ньюкасл"га қарши ўйнаб, 2:0 ҳисобида муҳим ғалабани қўлга киритди. Учрашув мухлислар учун шиддатли кечди, аммо майдонда «шаҳарликлар»нинг совуққонлиги ва аниқ режаси устун келди.
Бу баҳс биз учун яна бир жиҳати билан ёдда қолди. Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов бутун ўйин давомида ишончли ҳаракат қилди ва ҳимояда деярли хато қилмади. Унинг барқарор ўйини “Sofascore” томонидан ҳам юқори баҳоланиб...