Дортмунднинг «Боруссия»си «Вердер»ни йирик ҳисобда таслим қилди
Бундеслиганинг 17-турида Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси узоқ вақтдан бери ғалаба нималигини билмай келаётган «Вердер»ни қабул қилди. Учрашув давомида «асаларилар» ташаббусни қўлдан бермади ва яратилган вазиятлардан самарали фойдаланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
11-дақиқада бурчак тўпидан узатма голга айланди: Нико Шлоттербек бош билан аниқ зарба бериб, ҳисобни очди. 75-дақиқада эса Феликс Нмечанинг қанотдан узатмаси ортидан Марсел Забиттсер учиб келаётган тўпни воле зарбаси билан дарвозага жойлаб...