Каррик даврида МЮнинг илк нишони Невеш бўлди
"Манчестер Юнайтед"да мураббий алмашди, бироқ трансфер бозоридаги асосий вазифа ўзгармади — жамоа ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни кўзламоқда. Transfer News Live The Guardian манбасига таяниб хабар беришича, "қизил иблислар" "Ал-Ҳилол" ярим ҳимоячиси Рубен Невешга яна қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Саудия клуби 28 ёшли португалиялик футболчи учун тахминан 20 миллион фунт (қарийб 23 миллион евро) сўрамоқда.
Невешнинг "Ал-Ҳилол" билан шартномаси ярим йилдан сўнг якунига етади.