Хабибдан кескин баёнот: «Алонсога эркатойлар тўсқинлик қилди»
UFC’нинг собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов футбол оламидаги катта воқеага бефарқ қолмади. У «Реал Мадрид»да Хаби Алонсонинг бош мураббийликдан кетиши ҳақида қатъий ва кескин фикр билдирди. Хабибнинг ёзишича, муаммо мураббийда эмас — муҳитда ва “эркатой” ўйинчиларда.
Нурмагомедов ижтимоий тармоқларда қолдирган мурожаатида садоқат ва ҳурмат мавзусини биринчи ўринга чиқарди. Унинг таъкидлашича, бир йил олдин Алонсони «ялиниб-ёлвориб» таклиф қилишган, эндиликда эса ундан осонгина воз кечишган.