Ҳайдаров ва Каримовдан қатъий сигнал: чемпионликни кўзлаяпмиз...
U-23 Осиё Кубоги гуруҳ босқичида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси яна бир бор характер кўрсатди. Жанубий Корея устидан қўлга киритилган ғалаба жамоага нафақат уч очко, балки гуруҳни биринчи ўринда якунлаш ва плей-офф йўлланмасини ҳам таъминлади. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида бош мураббий Равшан Ҳайдаров ва ўйиннинг энг яхши футболчиси Беҳруз Каримов фикрларини очиқ айтди — мақсад катта, йўл эса энди қизийди.
Ҳайдаров: “Бу фақат биринчи қадам”
Равшан Ҳайдаров жамоанинг ўйини ва натижасини юқори баҳолаб...