IATA ноябрда дунё йўловчи оқими 5,7 фоизга ошганини маълум қилди
2025 йил ноябр ойида дунё бўйича авиайўловчилар оқими 5,7 фоизга кўпайди. Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) маълумотига кўра, самолётларнинг ўриндиқ бандлиги рекорд даражага — 83,7 фоизга етди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Ўсишнинг асосий қисми халқаро қатновлар ҳисобига тўғри келди: уларнинг ҳажми 7,7 фоизга кенгайди. Ички рейсларда эса кўрсаткич 2,7 фоизга ошди. Йўловчи талаби энг тез суръатда Африкада ўсди. Ички бозорларда Бразилия (+9 фоиз) ва Ҳиндистон (+8 фоиз) энг юқори динамикани қайд этди...