Ўзбекистон бир йилда 33 та янги авиарейс йўналишини ишга туширди
Ўзбекистонда 2025 йил давомида авиакомпаниялар янги йўналишлар бўйича 33 та рейсни йўлга қўйди. Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, йил якунида ҳаво йўловчилари оқими 15,6 млн кишига етди.
Ҳозир мамлакатда 17 та маҳаллий ва 51 та хорижий авиакомпания фаолият юритмоқда. Ўзбек ташувчиларининг авиапаркида 109 та самолёт бор, шунингдек, яна 22 та замонавий Boeing-787 хариди бўйича шартномалар имзоланган.
2025 йилда Андижон аэропорти тўлиқ янгиланди, Сариосиё аэродроми ҳам модернизация қилинди.