"Манчестер Сити" — "Ньюкасл" баҳси: тахминий таркиблар билан танишинг
Манчестерда бу тун алоҳида кайфият бор — Англия Лига кубоги доирасида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Ньюкасл”ни қабул қилади. Соат 01:00 да старт оладиган ушбу тўқнашув олдидан Sports Mole ҳамда клубни яқиндан ёритиб бораётган нашрлар томонидан тахминий таркиблар эълон қилинди. Ва энг ёқимли хабар — Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда кутиляпти.
Гвардиола яна Ҳусановга ишоняпти
Сўнгги икки учрашувда ҳам стартдан майдонга тушган ўзбекистонлик ҳимоячи бу сафар ҳам ишончни сақлаб қолди.