14 январда Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?
“Ўзгидромет” 14 январь, чоршанба куни учун об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5 даража илиқ, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол ғарбий йўналишга ўтган ҳолда 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4 даража совуқдан 1 даража илиққача, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.