Ўзбекистон орқали халқаро юк ташиш ҳажми 2,8 млн тоннадан ошди
2025 йилда Ўзбекистон ҳудуди орқали амалга оширилган халқаро юк ташиш ва транзит ҳажми 2,8 млн тоннадан юқори бўлди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Маълумотларга кўра, Ўрта коридор бўйича юк оқими 2020 йилдаги 500 минг тоннадан 2025 йилга келиб 1 млн тоннадан ошди. Энг тез ўсиш Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон йўналишида қайд этилиб, кўрсаткич 33,7 минг тоннадан 1,8 млн тоннагача кўтарилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Трансафғон темирйўли лойиҳасини илгари сурмоқда ...