Ўзбекистонда беш ёшгача бўлган болалар ўлими 1991 йилдан бери тўрт баробар камайди
Ўзбекистонда 1991 йилдан буён беш ёшгача бўлган болалар ўлими кескин қисқарди: ўша пайтда ҳар минг нафар тирик туғилган чақалоққа 48,2 та ҳолат тўғри келган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 12,5 тага тушди. Бу ҳақда Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти маълум қилди.
Шу давр мобайнида гўдаклар ўлими ҳам пасайган: 1991 йилдаги 35,5 ҳолатдан ҳозир ҳар минг туғилишга тўққизтага қадар камайган.
Оналар ўлими кўрсаткичида ҳам сезиларли ижобий ўзгариш қайд этилди — 4,4 баробар пасайиш кузатилган.