Ёнғин фожиаси ортидан Кранс-Монтана Олимпиадага киритилди
Янги йил арафасида юз берган даҳшатли ёнғин сабаб 40 киши ҳаётдан кўз юмган Швейсариянинг Кранс-Монтана тоғ-чанғи курорти яна кун тартибига чиқди — бу сафар спорт янгилиги билан. Маҳаллий ОАВларга кўра, Кранс-Монтана 2038 йилги Қишки Олимпиада ўйинларининг потенциал мезбон жойларидан бири сифатида кўрсатилган.
РТС ва бошқа манбалар хабарида айтилишича, “Switzerland 2038” ташаббуси доирасида мезбонлик жойлари рўйхати эълон қилинган. Унда француз тилида сўзлашувчи ҳудуддан Лозанна, Женева ва Кранс-Монтана танланган.