Тошкент ва Қорақалпоғистонда қалбаки доллар савдоси фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида қалбаки АҚШ долларларини муомалага киритмоқчи бўлган бир қатор шахслар ушлангани маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида ташкил этилган тезкор операция вақтида фуқаролар Ш.Й. ва Э.А. қалбаки 9 900 АҚШ долларини ҳақиқий пулга “айлантириш” мақсадида уни 5 000 АҚШ долларига фуқаро А.Б.га...