Жиззахда пиёдалар йўлакчасида ЙТҲ: тезликда келаётган машина қизни уриб юборди
Жиззах шаҳрида пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган вояга етмаган қизни юқори тезликда келаётган автомобиль уриб юборгани оқибатида фожиа юз берди. Ижтимоий тармоқларда воқеа акс этган видеолавҳа кенг тарқалганидан сўнг, вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати ҳодиса 2025 йил 7 декабрь куни содир бўлганини маълум қилди.
Видео тасвирларда пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган икки қиздан бирини машина уриб юбориб, узоққа учириб кетгани кўринади. Жабрланувчи қиз оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган...