Фабио Каннаваро БАА йиғини учун терма жамоа таркибини эълон қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро январ ойида Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган ўқув-машғулот йиғинида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини маълум қилди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур йиғиндан кўзланган асосий мақсад маҳаллий чемпионатда тўп тепувчи номзод футболчиларнинг жисмоний ҳолатини кўздан кечириш ва назорат қилишдир.
БАА йиғини тафсилотлари
Миллий жамоамиз аъзолари 20 январ куни БААга йўл олишади.