Telegram 2025 йилда 44 миллиондан ортиқ канал ва гуруҳни блоклади
Telegram маъмурияти 2025 йил давомида платформа қоидаларини бузган 44,085 миллион канал ва гуруҳни блоклаган. Бу кўрсаткич 2024 йил якуний натижасидан қарийб 2,7 баравар юқори. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Энг катта тозалаш ишлари 2025 йилнинг IV чорагига тўғри келиб, бу даврда 17,416 миллиондан ортиқ ресурс ёпилган. Бу эса 2024 йил давомида блокланганлар сонидан ҳам кўпроқ.
Ўчирилган ҳамжамиятлар орасида болаларга нисбатан жинсий зўравонлик материаллари тарқатилган 950 мингдан зиёд гуруҳ (28% ўсиш)...