Майя Санду: референдум бўлса, Руминияга қўшилишни танлайман
Молдова президенти Майя Санду референдум ўтказилса, ўз мамлакати Руминия билан бирлашиши учун овоз беришга тайёр эканини айтди. Руминия — НАТО ва Европа Иттифоқи аъзоси, Санду эса бу йўлни Молдовани ташқи босимлардан ҳимоя қилишнинг эҳтимолий кафолати сифатида кўряпти. У бу ҳақда Британиядаги The Rest Is Politics подкастига берган интервюсида гапирди.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ҳозирги геосиёсий муҳитда Молдова каби кичик давлат учун демократия ва суверенитетни сақлаб қолиш янада қийинлашиб бормоқда.