Родри «Манчестер Сити» билан шартномасини узайтиришга яқин
«Манчестер Сити» ярим ҳимоячи Родрини жамоада сақлаб қолиш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
TEAMtalk хабарига кўра, «шаҳарликлар» яқин ойлар ичида испаниялик футболчи билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни қайта бошлашни режалаштирмоқда. Томонлар янги келишувга очиқ, расмий имзо эса жорий йил ёзида қўйилиши кутилмоқда.
Родри 2019 йилда Мадриднинг «Атлетико» клубидан «Манчестер Сити»га 70 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган.