«Ювентус» «Кремонезе»ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва 5 гол урди
Италия чемпионатининг 20-турида «Ювентус» ўз майдонида «Кремонезе»ни қабул қилди ва учрашув бошидан охиригача тўлиқ устунлик қилиб, интригасиз ўйинда йирик ғалабани расмийлаштирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дастлабки дақиқалардаёқ мезбонлар рақибнинг хатосидан фойда кўриши мумкин эди: Жузеппе Петселла ўз жарима майдони ёнида орқага жуда ноаниқ пас берди, Жонатан Дэвид тўпни илиб кетиб, ўткир бурчакдан зарба йўллади, бироқ тўп устунга тегди. 12-дақиқада эса ҳисоб очилди — Фабио...