Қозоғистон муфтияти ижтимоий тармоқларда дипфейк ва обуначи “накрутка”сини тақиқлади
Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси (ДУМК) ижтимоий тармоқларда дипфейклардан фойдаланиш ҳамда обуначилар сонини сунъий оширишни тақиқловчи фатвони қабул қилди. Қарор Уламолар кенгаши томонидан тасдиқланди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Фатвода қайд этилишича, дипфейк орқали ёлғон маълумот тарқатиш алдов ҳисобланади ва ислом ҳуқуқи меъёрларига зид. Шунингдек, Қозоғистондаги мусулмонларга сохта ёки бот-аккаунтлар ёрдамида кузатувчилар сонини кўпайтириш, бунинг учун хизматларга пул тўлаш ҳам ман этилди.