Ўзбекнефтгазга газ қазиб олишни кунига 70 млн куб метргача ошириш вазифаси қўйилди
«Ўзбекнефтгаз» компаниясига суткалик газ қазиб олиш ҳажмини 66 млн куб метрдан 70 млн куб метргача етказиш, шунингдек, 2026 йил якунига қадар камида 25,4 млрд куб метр газ ишлаб чиқаришни таъминлаш топширилди.
Президент Шавкат Мирзиёев компаниянинг навбатдаги режалари ва олдидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда газ захираларини кўпайтириш учун геология-қидирув ишларини жадаллаштириш, янги инвестиция блокларини шакллантириш ҳамда аллақачон инвесторлар ихтиёрига берилган...