Apple 2025 йилда смартфон бозорининг 20 фоизини эгаллади
Counterpoint маълумотларига кўра, 2025 йилда глобал смартфон бозори 2 фоизга кенгайди. Йил якунида Apple 20 фоизлик улуш билан етакчига айланди — компания бу натижа билан Samsung ва Xiaomi’ни ортда қолдирди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Таҳлилчиларга кўра, бренднинг ўсишига Япония, Ҳиндистон ҳамда Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида талабнинг юқори бўлгани кучли туртки берди. Шу билан бирга, экспертлар 2026 йилда бозор пасайиши мумкинлигини ҳам қайд этмоқда.
Бунга сабаб сифатида хотира чипларининг танқислиги кўрсатилмоқда...