Ўзгидромет ҳафталик об-ҳаво прогнозини эълон қилди
Ўзбекистонда ҳафта давомида мўтадил совуқ об-ҳаво кузатилади: айрим кунлари ҳаво очиқ бўлса, айрим пайтларда булутлар кўпаяди. Ёғингарчилик узоқ давом этмайди, асосан ёмғир ва қор кўринишида бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Ҳарорат қиш меъёрлари атрофида сақланиб қолади: кечалари совуқ уриб, кундузлари эса ижобий кўрсаткичлар қайд этилади. Баъзи кунлари тун ва тонгда айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин.
Шамол асосан ғарбий ва шарқий йўналишларда 7–12 м/с тезликда эсади...