«Ювентус» «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Мазрауи билан қизиқмоқда
«Манчестер Юнайтед»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Нуссаир Мазрауи яна бир бор Туриннинг «Ювентус» клуби эътибор марказига тушди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Марокашлик футболчини «бьянконери» сафига олиб келиш ҳақидаги гап-сўзлар ўтган йил ёзида ҳам кўтарилганди. «Gazeta.Ru» Gazzetta dello Sport’га таяниб хабар беришича, «кекса синьора» Мазрауи номзодини яна кузатмоқда. 28 ёшли ҳимоячи эса 2026 йилги жаҳон чемпионати арафасида «Манчестер Юнайтед»даги келажаги ҳақида жиддий ўйлаб, клубини ўзгартириш вариантини кўриб чиқмоқда.