Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди...
Испания Суперкубоги финалидаги “Барселона”га қарши учта гол қўйиб юбориш орқали ютқазиш “Реал Мадрид” жамоасида катта шов-шув ва баҳс-мунозараларни юзага келтирди. Испан ОАВнинг хабар беришича, клуб президенти Флорентино Перес ҳозирча кескин чоралар кўришни режалаштирмаяпти ва мураббий Хаби Алонсога ишда қолиш учун имконият беришга қарор қилди.
Манбаларга кўра, Перес Алонсони ишдан бўшатиш ҳақида ҳали қарор қабул қилмаган. Аммо мураббийнинг кейинги тақдири жамоанинг навбатдаги учрашувларидаги натижаларга бевосита боғлиқ бўлади.