Ўзбекистонга қиш қайтмоқда: яқин кунларда қор ёғиши мумкин
“Ўзгидромет” 18 январгача бўлган об-ҳаво прогнози билан ўртоқлашди. Унга кўра, ҳафтанинг иккинчи ярмида республика бўйлаб об-ҳаво кескин ўзгариб, айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши эҳтимоли бор. Айниқса, тунги ҳарорат пасайиши ва туманли кунлар кўпайиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳафтанинг катта қисмида ҳаво ўзгарувчан бўлади. 15–17 январь кунлари айрим жойларда ёмғир ёки қор ёғиши мумкин. Туман кузатилиши эҳтимолдан холи эмас. Тунлари ҳаво ҳарорати аста-секин совиб...