Компани «Бавария»нинг 8:1 ғалабасини ғайриоддий деб атади
«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Бундеслигада «Волфсбург» устидан 8:1 ҳисобидаги йирик ғалабадан кейин жамоаси ўйинини баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мюнхенликлар танаффусга 2:1 ҳисобида устун чиқди, иккинчи бўлимда эса рақиб дарвозасига жавобсиз олти гол уриб, учрашув тақдирини бутунлай ҳал қилди.
«Бу ҳолат одатий нарса эмас, буни кундаликдек қабул қилмаслик керак. Биринчи бўлим осон кечмади. Мен айтгандим: “Волфсбург” ҳужумда кучли, уларга гол уриш учун кўп вазият ҳам шарт эмас.