«Менинг мактабим» лойиҳасида 2025/2026 ўқув йили овоз бериши бошланди
«Менинг мактабим» лойиҳасининг 2025/2026 ўқув йилидаги 2-босқичи доирасида овоз бериш жараёни расман старт олди. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот хизмати маълум қилишича, овоз бериш 11 январдан 20 январ соат 23:59 гача давом этади ва барча ўқувчилар иштирок этиши мумкин.
Лойиҳалар шакллантириш босқичи 2025 йил 15–24 декабрь кунлари амалга оширилган, шу орқали иштирокчилар ўз таклифларини илгари суришган. Кейинчалик, 25 декабрдан 10 январгача эса энг яхши лойиҳалар саралаб олинган ва овоз беришга тайёр ҳолатга келтирилган.