Жавоҳир Синдоров Ўзбекистон шахматида йилнинг энг кучли шахматчиси деб топилди
10 январь куни Ўзбекистон шахмат федерацияси ташаббуси билан ўтказилган матбуот анжумани мамлакат шахмат ҳаётида муҳим воқеалардан бирига айланди. Тадбирда 2025 йил якунлари сарҳисоб қилиниб, 2026 йил учун устувор режа ва мақсадлар очиқланди. Энг муҳими, йил давомида энг юқори натижаларга эришган шахматчилар ҳамда соҳа вакиллари муносиб тақдирланди.
Федерация маълумотига кўра, 2025 йилги FIDE Жаҳон кубоги ғолиби Жавоҳир Синдоров Ўзбекистонда “Йилнинг энг яхши шахматчиси” деб эътироф этилди.