АҚШ Сурияга ҳаводан зарбалар берди
АҚШ марказий қўмондонлиги 11-январга ўтар кечаси Сурияда ИШИД (Ироқ ва Шом Ислом давлати) гуруҳига қарашли объектларга ҳаводан зарбалар берилганини маълум қилди. Ушбу ҳужумлар АҚШ ҳарбийлари ва таржимоннинг ўлдирилишига жавобан амалга оширилган “Лочин зарбаси” операцияси доирасида ўтказилди.
Маълумотларга кўра, зарбалар вақтида ИШИДнинг 35 дан ортиқ нишони йўқ қилинган. Операцияда 90 дан зиёд юқори аниқликдаги ўқ-дорилар ишлатилган ва 20 дан ортиқ ҳарбий самолёт, жумладан F-15E, A-10, AC-130J ҳамда MQ-9 дронлари жалб этилган.