Карвахал Винисиус «Эл Класико»да порлайди деб ишонмоқда
Мадриднинг «Реал» жамоаси ўнг қанот ҳимоячиси Даниёл Карвахал «Барселона»га қарши учрашув арафасида жамоадоши Винисиус Жуниор ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Испания Суперкубоги финали доирасидаги «Эл класико» якшанба куни бўлиб ўтади.
«Винисиус? Мен у эртанги ўйинда «Барселона»га қарши аъло даражада ҳаракат қилишга мутлақо ишонаман», — деди Карвахал матбуот анжуманида.
Баҳс 00:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Сўнгги пайтларда Винисиуснинг ўйини танқид қилинмоқда...