Сўнгги дақиқалардаги икки аниқ зарба «Рома»га «Сассуоло» устидан очколарни олиб берди
А Сериянинг 20-турида «Рома» «Сассуоло»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Римликлар иккала голни ҳам 77-дақиқадан кейин уриб, уч очкони ишончли тарзда қўлга киритди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Учрашувда «Рома» тўп назоратида устун бўлиб, жарима майдонига кўпроқ кириб борди, бироқ якуний зарбаларда аниқлик етишмади: Дибаланинг жарима майдони марказидан йўллаган зарбаси нишонга тегмади. Кейин Фергюсонда бел қисми жароҳати юзага келиб, у майдонни тарк этди, унинг ўрнига Эл-Шаарави тушди.
...