"Реал" ёзда ёш марказий ҳимоячиларини трансфер қилишни режалаштирмоқда
Мадриднинг «Реал» клуби келаси ёзда жамоани кучайтириш мақсадида марказий ҳимоячилар бозорини синчковлик билан ўрганишга киришди. ESPN журналистларининг хабар беришича, «Қироллик клуби» ўз трансфер сиёсатини янги йўналишда амалга оширишни кўзламоқда. Бундан кўзланган мақсад — тажрибали ва таниқли ўйинчилар ўрнига, асосан ёш ва истиқболли футболчиларни олишга эътибор қаратиш.
Бунинг натижасида, узоқ вақт давомида мадридликлар нишонида турган «Ливерпуль» марказий ҳимоячиси Иброҳим Конате...