Тедеско бошчилигидаги «Фенербахче» Туркия Суперкубогини қўлга киритди
Шанба куни Туркия Суперкубоги финали бўлиб ўтди. Ҳал қилувчи баҳсда «Галатасарай» ва «Фенербахче» тўқнаш келди, учрашувда «канарейкалар» 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Фенербахче» голларни ҳар иккала бўлимда биттадан киритди: 28-дақиқада Маттео Гендузи ҳисобни очди, 48-дақиқада эса Жейден Ўстервольде устунликни мустаҳкамлади.
Та'кидлаш жоиз, «Фенербахче»га Доменико Тедеско бош мураббийлик қилмоқда. Мутахассис аввалроқ Россияда «Спартак»ни бошқарган...