«Штутгарт» 1982 йилдан бери илк бор сафарда шундай устунликка эришди
Германия чемпионатида Бундеслиганинг навбатдаги учрашувлари қайта бошланди. «Штутгарт» сафарда Леверкузеннинг «Байер» жамоасига қарши майдонга тушиб, 2024 йилги чемпионни кутилмаганда осон тарзда 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шваблар танаффусга қадар ҳисобни 4:0 кўринишига келтириб қўйди. Маълум бўлишича, «Штутгарт» Бундеслигада сафар ўйинида танаффусгача бундай йирик устунликни 1982 йил сентябридан бери қайд этмаган: ўшанда «Нюрнберг» майдонида ҳам биринчи бўлимдан кейин 4:0 олдинда бориб...