Патрис Эвра ПСЖ уни шубҳа сабаб қабул қилмаганини айтди
«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси ва Франция терма жамоаси таркибида ўйнаган Патрис Эвра фаолиятининг бошида «ПСЖ»га ўтиши мумкин бўлганини эслаб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эврага кўра, у Париж клубида кўрикдан ўтган, аммо якунда шартнома таклиф этилмаган. «Менга: “Сен жуда яхшисан, лекин бўйинг паст. Қолаверса, бўйингни ҳисобга олсак, кийим алмаштириш хонасида ўғирлик қилишингни истамаймиз”, дейишган», — дея Эврадан иқтибос келтиради Football Talk.
Эвра фаолияти давомида «Марсала»...