Ўзбекистонга даволаниш учун келган хорижликлар сони ошмоқда
Миллий статистика қўмитаси 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистонга даволаниш мақсадида ташриф буюрган хориж фуқаролари сони ҳақида янги маълумотлар эълон қилди. Ҳисобот даврида мамлакатга 80 653 нафар чет эл фуқароси тиббий хизматлардан фойдаланиш учун келган.
Статистикага кўра, Ўзбекистонга ташриф буюрганларнинг асосий қисми қўшни давлатлардан бўлган. Жумладан, Тожикистондан — 55 851 нафар, Қирғизистондан — 14 296 нафар ва Қозоғистондан — 7 633 нафар фуқаро келган. Бу ҳолат, шубҳасиз...