Гвардиола Доннаруммани яна Эдерсон билан солиштирди
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола дарвозабон Жанлуижи Доннарумманинг кучли жиҳатлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Италиялик посбон одатда чизиқда ишончли ўйини билан эътироф этилади, бироқ кўпчилик уни оёқда унчалик моҳир эмас, деб ҳисоблайди. Гвардиола эса бу қараш тўлиқ ҳақиқатга яқин эмаслигини таъкидлади.
«Доннарумма қисқа пасларда темпни жуда яхши ушлаб туради. Унда Эдерсондагидек узун узатмалар репертуари у қадар кўп эмас, лекин бу...