"Сити" 2 миллиарддан оширди: Гвардиола трансферда рекордчи мураббий
Антуан Семеньони 72 миллион евро эвазига сафига қўшиб олган «Манчестер Сити» Хосеп Гвардиола давридаги трансфер харажатларини яна бир поғонага кўтарди: «шаҳарликлар» Пеп қўл остидаги умумий сарфини 2 миллиард еврo чегарасидан оширди.
Гвардиола 2016 йил ёзида «Сити»ни қабул қилиб олганидан буён клуб трансфер бозорида доим фаол бўлиб келяпти. Ва статистика шуни кўрсатадики, бу кўламда маблағ тикиш бўйича ҳозирча унга тенг келадиган мураббий йўқ: ўша давр оралиғида ҳеч бир мутахассис бир клуб билан бундай миқдорда харaжат қилмаган.