“Реал Соседад” “Хетафе”ни сўнгги дақиқаларда таслим қилди
Ла Лиганинг 19-турида “Реал Соседад” сафарда “Хетафе”га қарши анча фаол ўйин кўрсатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг биринчи бўлимида меҳмонлар ҳисобни очди: Браис Мендес жарима майдони ичидан аниқ зарба йўллаб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Микел Оярсабаль ҳам дарвозабон устидан ошириб уришга уринди, бироқ тўп баландлик бўйича мўлжалдан чиқиб кетди.
Асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида “Хетафе” мувозанатни тиклашга эришди. Аммо қўшимча вақтнинг 6-дақиқасида “Реал Соседад” бурчак зарбасидан унумли фойдаланди ...