Дунёга машҳур инвестор Ўзбекистон акцияларини сотиб олди
Молия оламидаги машҳур америкалик инвестор Жим Роджерс ўз инвестиция стратегиясида кескин қарор қабул қилди. У АҚШ бозоридаги барча акцияларини сотиб, сармоясининг бир қисмини Ўзбекистон фонд бозорига йўналтирди.
Инвесторнинг таъкидлашича, АҚШ бозори 2009 йилдан буён узлуксиз ўсиб келмоқда ва бу тарихдаги энг узоқ давом этган ўсиш циклларидан бири ҳисобланади. «Америка бозори яқинда тарихий максимумга чиқди. Бу ўсиш якунига яқинлашаётгандек туюлди, шунинг учун барча активларимни сотдим», — деди Роджерс.