Виталий Левченко «Иртиш» клубига маслаҳатчи бўлиб келиши мумкин
Қозоғистон футболида қизиқ янгилик: тожикистонлик таниқли мураббий Виталий Левченко Павлодарнинг «Иртиш» клубига маслаҳатчи этиб тайинланиши мумкин. asnews.kz хабарига кўра, томонлар ўртасида музокаралар кетмоқда ва масала тез орада ойдинлашиши кутилмоқда.
Маълум қилинишича, 53 ёшли мутахассис Павлодарда нафақат асосий жамоа ишлари, балки клубнинг келажаги ҳисобланган академия йўналиши билан ҳам шуғулланади. Яъни, Левченконинг вазифаси фақат биринчи жамоага маслаҳат бериш билан чекланмайди ...