«Фиорентина» «Аталанта»дан Марко Брешианинини сафига қўшиб олди
«Аталанта»нинг марказий ярим ҳимоячиси Марко Брешианини «Фиорентина» футболчисига айланди. Томонлар ярим йиллик ижара асосида келишувга эришди ва шартномада маълум бандлар бажарилганда футболчини мажбурий сотиб олиш шарти ҳам кўзда тутилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
25 ёшли чап оёқли Брешианини майдон марказида бир неча ролни бажариши мумкин: у таянч зонасида ҳам, ҳужумга яқинроқ — марказий ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида ҳам ўйнай олади. Жорий мавсумда у «Аталанта» таркибида кам имконият олди ...