Антуан Семеньо «Манчестер Сити»да нега 42-рақамни танлади: сабаби бор
«Манчестер Сити»нинг янги футболчиси Антуан Семеньо жамоада 42-рақам остида ҳаракат қилиши маълум бўлди. Гана терма жамоаси аъзоси нега айнан шу рақамни танлаганини ҳам очиқ тушунтириб берди — ва бу танлов оддий “рақам ёқиб қолди” деган гап эмас.
Семеньонинг айтишича, 42 — унинг футболдаги илк қадамлари билан боғлиқ, хотирасида алоҳида ўринга эга рақам.
— Бу менинг «Бристол Сити»да ўйнаган пайтимдаги илк рақамим эди. 42 ва 24 рақамлари орасида танлов қилдим, аммо 24 бўш эмас экан.