Самарқандда ростдан ҳам 15 ёшли бола уйландими?
Ижтимоий тармоқларда 15 ёшли бола уйлангани акс этган видеолар кенг тарқалди. Ушбу ҳолат Болалар омбудсмани сўрови асосида Ички ишлар вазирлиги томонидан ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, видео Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро Н.А. томонидан ижтимоий тармоққа жойлаштирилган. Видеонинг биринчи қисми 2025 йил ноябрь ойида “Обид Нур” тўйхонасида олинган, қолган кадрлари эса бошқа — “Шомгул” тўйхонасида тасвирга олинган.
Н.А. икки жойда олинган видеоларни монтаж қилиб...