FlyArystan 2026 йил баҳоридан Олмаота–Самарқанд рейсларини қайта йўлга қўяди
Қозоғистоннинг FlyArystan лоукостер авиакомпанияси Олмаота ва Самарқанд ўртасидаги қатновларни 2026 йил 21 мартдан қайта бошлайди. Бу ҳақда Inbusiness.kz хабар берди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Парвозлар ҳафтасига икки марта — сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Биринчи босқич 21 мартдан 30 майгача давом этади, иккинчи босқич эса сентябр бошидан 24 октябргача режалаштирилган.
21 март кунги рейс учун чипта нархлари 44,3 минг тенгедан (тахминан 1,04 млн сўм) бошланади.