Аҳмад Темуров ўзига яқин бўлмаган ролини ошкор қилди (видео)
“Миллион” жамоаси аъзоси Аҳмад Темуров “ИнтервюТВ” билан бўлган интервюсида қизиқарли саволга жавоб берди. Суҳбат давомида ундан: “Сизга яқин бўлмаган қайси ролни яхши ўйнагансиз?” — деб сўрашди.
Аҳмад бироз ўйланиб, самимий жавоб берди: “Ўйнаган ролларим орасида 'бабник' ролимни яхши ўйнаганимни айта оламан” деди. У суҳбат давомида ушбу роли ҳақида шундай фикр билдирди: “Мени ҳамма ўша ролимдан кейин бабник деб ўйлайди. Лекин аслида бу рол менга анча узоқ. Мен қизларга гапиришга, гап отишга уялардим.