«Ливерпул» ҳимоячиси «Арсенал»га қарши ўйинда жароҳат олди
Англия Премьер-лигаси доирасида «Арсенал»га қарши 0:0 ҳисобида якунланган баҳсда «Ливерпул»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Конор Брэдли ўйинни охиригача давом эттира олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шимолий ирландиялик футболчи учрашувнинг сўнгги дақиқаларида майсага йиқилиб тушди. 95-дақиқада бош мураббий Арне Слот Брэдлини майдондан олиб, унинг ўрнига Жо Гомесни туширишга мажбур бўлди. 22 ёшли ҳимоячи кўз ёшлар билан майдонни тарк этди ва уни замбилда олиб чиқишди. Жароҳатнинг...