Эронда интернет кескин кесилди: намойишлар фонида тармоқлар сустлашди
Теҳрон шаҳри ва Эроннинг ғарбий вилоятларидаги бир қатор шаҳарлар аҳолиси мамлакатда давом этаётган норозилик намойишлари ҳамда тартибсизликлар фонида уй интернети ва мобил алоқада жиддий узилишлар кузатилаётганини айтмоқда. Бу ҳақда сургундаги IranWire ОАВ хабар берди.
Интернет эркинлигини мониторинг қилиш билан шуғулланувчи NetBlocks ташкилоти эса Кирмоншоҳ шаҳрида Эроннинг TCI провайдери тармоқларида алоқа узилиши қайд этилганини маълум қилди. Шунингдек, ташкилот бошқа бир қанча ҳудудларда...