ChatGPT Health: саломатлик учун алоҳида, махфий ва ақлли майдон...
OpenAI ChatGPT ичида саломатлик ва фаровонлик мавзуларига махсус йўналтирилган янги бўлим — ChatGPT Health’ни тақдим қилди. Яъни, энди “симптом нима дегани?”, “таҳлил жавобидаги рақамлар нормами?”, “шифокор қабулига қандай тайёрлансам?” каби саволлар учун алоҳида, тиниқ ва бир жойга жамланган муҳит пайдо бўлмоқда.
Компания айтишича, саломатлик мавзуси ChatGPT’да энг кўп кўтариладиган йўналишлардан бири: де-идентификация қилинган таҳлилга кўра, ҳар ҳафта 230 миллиондан ортиқ одам дунё бўйлаб соғлиқ ва ҳаёт тарзи ҳақида савол беради.